Мартда Турғунбоев, апрелда Омонов. Майда ким энг яхши?

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Championat.asia билан ҳамкорликда ойнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Навбат май ойига етиб келди.

Март ойи якунларига кўра “Навбаҳор” аъзоси Азиз Турғунбоев энг яхши футболчи учун аталган совринни қабул қилиб олганди. Апрелда эса “Бухоро” вакили Арслонмурод Омонов ўзини кўрсатди. Мазкур клуб вакилларида май ойида ҳам имконият бор, фақат бошқа футболчиларда.

Май ойида ким энг яхши футболчи?

Тиаго Безерра — “Пахтакор” (4 ўйин — 2 гол ва 1 голли пас);

Сардор Собирхўжаев — “Бунёдкор” (4 ўйин — 4 голли пас);

Филип Райевац — “Бунёдкор” (4 ўйин — 3 гол);

Аъзам Алиев — “Навбаҳор” (4 ўйин — 2 голли пас);

Шавкат Саломов — “Бухоро” (4 ўйин — 2 гол);

Санжар Шоаҳмедов — “Локомотив” (4 ўйин — 1 гол ва 2 голли пас);

Зоҳид Абдуллаев — “Металлург” (4 ўйин — 2 гол ва 1 голли пас).

Мазкур рўйхатдан фақатгина Тиаго Безерра иккинчи бор овоз беришда иштирок этяпти. Футболчиларга Pepsi Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари овоз беради. Мухлислар эса Championat.asia нашридаги сўровномада иштирок этиши мумкин.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply