Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Championat.asia билан ҳамкорликда ойнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Навбат май ойига етиб келди.
Март ойи якунларига кўра Миржалол Қосимов энг яхши деб топилган бўлса, апрелда “Бухоро” бош мураббийи Улуғбек Бақоевга тенг келадигани топилмади. Қосимов эндиликда май ойи учун ҳам курашда бўлади, Бақоев эса даъвогарлар орасида йўқ.
Май ойининг энг яхши мураббийи ким?
Шота Арвеладзе — “Пахтакор” — (4 та ўйин — 3 ғалаба ва 1 дуранг);
Миржалол Қосимов — “Бунёдкор” (4 та ўйин — 3 ғалаба ва 1 мағлубият);
Илҳом Мўминжонов — “Навбаҳор” (4 та ўйин — 4 та ғалаба);
Андрей Фёдоров — “Локомотив” (4 та ўйин — 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият).
Мазкур рўйхатдан Қосимов, Фёдоров ҳамда Мўминжонов иккинчи маротаба ойнинг энг яхшилари бўлиш учун кураш олиб боради. Шота Арвеладзе эса қаторасига учинчи маротаба номзодлар орасида бор. Бироқ ғолиблик унга ҳозирча насиб қилмади.
P.S. Овоз беришда Pepsi Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса Championat.asia нашрида қабул қилинади.
Манба:pfl.uz