“Металлург” – “Насаф” учрашувида Суперлига тарихида илк бор аёл ҳакам ишлайди

PEPSI Суперлига 15-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Металлург” – “Насаф” учрашувини Хасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Мазкур ўйинда бош ҳакамга Ўзбекистон миллий чемпионатлари юқори дивизиони тарихида илк марта аёл ҳакам ёрдам беради. Учрашувда бухоролик тажрибали ҳакам Кристина Середа қанот ҳаками сифатида фаолият олиб боради. Бунга қадар Суперлига ўйинида аёл ҳакамлар ҳеч ҳам ишламаган.

“Металлург” – “Насаф”

Ҳакамлар: Хасан Рўзиев, Александр Буров, Кристина Середа, Абдурашид Худойберганов.

Назоратчи – Александр Попов.

Комиссар – Мамур Саидқосимов.

 Манба:pfl.uz

Leave a Reply