“Шўртан” (Ғўзор)-“Динамо” (Самарқанд) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекистон XXVII миллий Чемпионати. ПРО-Лига 12-тур 2018 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари!  Ғузор марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг ПРО-Лигасида 12-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда  “Шўртан”  ҳамда “Динамо” (Самарқанд) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.

 12-тур. 03 июнь (якшанба).

Шўртан” – “Динамо”

Ҳакамлар: З.Қодиров, Р.Самандаров, О.Жумаев.

Назоратчи – Р.Серазетдинов.

Комиссар – Р.Кондратьев.

Бошланғич таркиб

“Шўртан”: 25.Алибек Туробов, 4.Жамол Отақулов,  6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Сирожиддин Раҳматуллаев, 10.Маъруф Муродов, 11.Жасур Холтўраев, 21.Ислом Бойсариев, 22.Оғабек Эркинов, 77.Отабек Нарзуллаев (с), 86.Обид Жўрабоев,

Бош мураббий: Баҳодир Шаймарданов .

Захира

16. Акмал Рахимов, 2.Нурали Падаров, 9. Кенжа Тўраев, 14.Жонибек Мирзақулов, 19.Мухаммадали Абдурахмонов, 20. Юсуф Бўриев, 23. Шаҳзодбек Ҳурсанов,

Бошланғич таркиб

«Динамо»: 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3. Бунёд Исроилов, 4. Ҳакимхон Аламхонов, 5.Фирдавс Абдусаметов, 7.Илхом Юнусов (с), 11. Жасур Ашуров, 17. Жасур Азимов, 20. Амиржон Сафаров, 21. Дамир Темиров, 23.Комил Шарафутдинов, 26, Далержон Алмосжонов.

Бош мураббий: Даврон Файзиев .

Захира

27.Шохрухжон Раимов, 18. Хумоюн Толибов, 19.Марадонна Сафаров, 24.Мирзабек Жонибеков, 28. Зохир Қўзибоев, 70. Азизбек Суюнов.

Ҳар иккала жамоа футболчилари айни пайтда майдонда чигал ёзди машқларини бажаришмоқда.

Бугунги учрашувда “Шўртан” кўк, “Динамо” жамоаси эса оқ либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди. Муҳлислар жамоаларни кутишяпти. Ғузорга бир гуруҳ Самарқандлик  муҳлислар ҳам ташриф буюрганликларини  айтиб ўтиш лозим.

Жамоалар ПФЛ гимни садолари остида майдонга чиқиб келишяпти.

Футболчилар майдонда саф тортишди.

Бир-бирларини қутлашяптилар.

Ғузорда Об-ҳаво ажойиб тарзда. Футбол ўйнаш учун жуда қулуй ҳолат.

Ҳакам Ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

3′ Жамоалар Бир-бирини текширишяпти.

5′ Майдонда очиқ ўйин кетяпти. Бир оз фаоллик меҳмонлар томонида. Улар кўпроқ туп ўз назоратида ушлаб туришибди. Дастлабки тўқнашув. Жамол Отақуловга тиббий ёрдам курсатишди.

6′ Дастлабки бурчак зарбаси Илхом Юнусов томонидан амалга оширилди. Ноаниқ…….  Самарқандалик муҳлислар «Динамо»ни қизғин қўллашмоқда.

9′ Меҳмонларнинг ҳўжумлари хавфли тус олмоқда.

10′  Ҳисоб очилгани йўқ. Шарофитдиновнинг  зарбаси хавфли кўриниш олди.

14′ «Шўртан» жамоаси  Ислом Бойсариевнинг дастлабки зарбаси ноаниқ бўлди

20′ Ҳисоб очилгани йўқ. Мезбонларнинг Ўйини ҳозирча қовушмаяпти.

22′ «Шўртан» жамоаси аста-секинлик билан ташаббусни  ўз қўлларига олишяпти.

26′  Амиржон Сафаров ҳисобни очиш учун қулай вазиятга эга  бўлган эди. Ҳисоб очилгани йўқ.

33′  Бир оз ташаббус мехмонлар томонида….. Далер Олмозжонов бирга -бир вазиятга чиқиб гол ура олмади.  Ҳисоб очилгани йўқ.

36′Хисоб очилди 0:1. Навбатдаги ҳўжумда  Далер Олмозжонов хал қилувчи зарбада адашмади.

43′11.Жасур Ҳолтўраев

45′   Биринчи бўлим ташаббускорлигида ўтди +1 қушиб бериди.  Жамол Отақулов.  Хисоб ўзгаргани йўқ 0:1.

Биринчи бўлим тугади

46′   Ўзгариш 8.Сирожиддин Раҳматуллаев ўрнига 14.Жонибек Мирзақулов, 4.Жамол Отақулов ўрнига 2.Нурали Падаров ўйинга тушди.

53′ Иккинси булим умуман бошқача сценарий остида ўтяпти. «Шўртан»жамоаси ҳисобни теглаштириш учун олдинга ташланмоқда. 

56′Ўзгариш  11.Жасур Холтўраев ўрнига 11.Жасур Холтўраев ўйинга тушди. Хисоб ўзгаргани йўқ 0:1.

61′ Майдонда ўйин тенглашди.

63′ Амиржон Сафаров ҳисобни 2:0 етказиши мумкин эди. Лекин унинг яқиндан берган зарбасини Алибек Туробов қайтариб қолди. Хисоб ўзгаргани йўқ 0:1.

66′ Ўзгариш 10.Маъруф Муродов ўрнига 9. Кенжа Тўраев тушди.

68′ 14.Жонибек Мирзақулов.  Хисоб ўзгаргани йўқ 0:1.

75′ Бурчак зарбаси Илхом Юнусоф. Ноаниқ……Хисоб ўзгаргани йўқ 0:1.

78′ Ўзгариш 6.Холмурод Холмуродов ўрнига 23. Шаҳзодбек Ҳурсанов тушди. Жарима зарбасини Отабек Нарзуллаев амалга оширди. Тўп дарвозабонга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди….

80′ Ўзгариш 20. Амиржон Сафаров ўрнига 19.Марадонна Сафаров тушди

82′ Ҳужумга берилиб  кетган «Шўртан» жамоасини Далер Олмосжонов қарши ҳужумда жазолади. Гол.Хисоб ўзгарди  0:2.

87′ Ўзгариш 7.Илхом Юнусов (с) ўрнига 28. Зохир Қўзибоев, 4. Ҳакимхон Аламхонов ўрнига  70. Азизбек Суюнов тушди.

90′ Ўзгариш 11. Жасур Ашуров ўрнига 24.Мирзабек Жонибеков, 26, Далержон Алмосжонов ўрнига 18. Хумоюн Толибов тушди.

90′ +4 дақиқа қушиб берди.

90′ +2  21. Дамир Темиров .  Хисоб ўзгарди  0:3

Ўйин тугади. Хисоб  0:3

 

Махсус белгилар   

Leave a Reply