«Пахтакор» футбол клубида маърифат ва маънавият соати бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимизда иштирок этаётган футболчи ва мураббийларнинг нафақат жисмоний жиҳатдан етук, балки маънан баркамол бўлиши учун ҳам бир қатор чора-тадбирларни йўлга қўйган.

 Жумладан, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра ҳар ойнинг душанба кунлари Суперлига клубларида маънавият ва маърифат дарслари бўлиб ўтмоқда.

 Бундай дарсларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган қарорлар мазмуни футболчи ва мураббийларга этказилмоқда.

 Бугун бошқа жамоалар қатори «Пахтакор» футбол клубида ҳам маърифат ва маънавият соати ўтказилди. Унда жамоа аъзоларига Ўзбекистонда бўлаётган сўнгги сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

 Шунингдек, “Маънавият ва маърифат дарси”да юртимизда футболни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида сўз юритилди.

Бу каби маънавият ва маърифат дарслари миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчиларга халқаро майдонларда Ватан шаъни учун майдонга тушаётганда қўшимча руҳий озуқа тақдим қилиши аниқ.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply