Аслида Pepsi Суперлиганинг 13-тури икки кунда учтадан тарзда ўтказилиши белгиланган эди. Унга кўра “Бухоро” – “Насаф” учрашуви ҳам 25 майда ўтиши лозим эди. Аммо, маълум сабабларга кўра мазкур учрашув 26 майга кўчирилди.
Сабаби, Миллий терма жамоамизнинг Эронда халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиши муносабати билан ўзгартириш киритилган 12-турда “Бухоро” 22 май куни водийда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашмоқда. Айнан шу турдаги ўзгаришлар табиийки, 13-турга ҳам таъсирини кўрсатмоқда. Олдиндан белгиланган тақвим бўйича бухороликлар 25 майда ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилиши лозим эди. Бироқ водийдан, тоғ оша Бухорога етиб боргунча камида бир ёки бир ярим кун керак бўлади. Муҳим учрашувга жисмоний чарчоқ ҳолда тушишнинг олдини олиш мақсадида “Бухоро” клуби мутасаддилари ПФЛга расмий илтимос билан чиқишди. Ўз ўрнида ПФЛ раҳбарлари ҳам буни инобатга олди.
13-тур
25 май (жума)
“Нефтчи” – “Сўғдиёна” 18:49
“Пахтакор” – “Бунёдкор” 18:59 (live)
26 май (шанба)
“Бухоро” – “Насаф” 19:21 (live)
“Навбаҳор” – АГМК 18:50
“Металлург” – “Локомотив” 19:00
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” 19:19
Манба:pfl.uz