“Насаф” клубида юз бераётган иқтисодий муаммолар жамоанинг натижаларига ҳам таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Мавсумни бинойидек бошлаган жамоадан олтинчи турдан кейин омад юз ўгирди. Кетма-кет бешта турдан буён ғалаба қозона олмаётган, кетма-кет учта учрашувдан бери майдонни мағлуб ҳолда тарк этаётган жамоа ниҳоят бугун ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. Бунда ҳам беш мингдан зиёд қаршилик томошабинлар ўйин охиригача “юракларини ховучлаб” ўтиргани бор гап.
Ўйиннинг расман вақти тугагандан кейингина мезбон футболчилар “уйғонишди”. Аввалига 90-дақиқада фарғоналикларнинг жарима майдони ичида тўпга қўл билан ўйнашлари оқибатида белгиланган пенальтини Драган Черан бехато бажарган бўлса, бош ҳакамнинг қўшиб берган дақиқаларининг иккинчисида Игорь Голбан рақиб дарвозасини нишонга олиб, жамоадошларининг ғалабасини таъминлади…
Pepsi Суперлига. 12-тур.
«Насаф» – «Нефтчи» – 2:0 (0:0).
14 май. Қарши шаҳри. «Марказий» стадион. 5621 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент).
“Насаф”: Санжар Қувватов, Ғолиб Ғайбуллаев (Жаҳонгир Алиев, 74), Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Дониёр Нарзуллаев (Славко Лукич, 46), Игорь Голбан, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Темиров (Ислом Кенжабоев, 63), Драган Черан, Умарбек Эшмуродов.
“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров (Даврон Маматов, 90), Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Абдул Азиз Юсупов, 73), Алишер Саматов, Хуршид Асқаралиев, Исломбек Каримов (Отабек Аҳмаджонов, 58), Достонбек Турсунов.
Голлар: Д.Черан (90-пен.), И.Голбан (90+2).
Огоҳлантиришлар: Ж.Алиев (88) – А.Юсупов (74), Ҳ.Ғофуров (88).
Назоратчи – Арслон Ҳотамов (Тошкент).
Комиссар – Бахтиёр Намозов.
Манба:pfl.uz