Pepsi Суперлиганинг Муборак Рамазон ойига белгиланган ўйинларининг бошланиш вақтлари.

Келаси ҳафтада муборак Рамазон ойи бошланади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти футбол учрашувлари вақтини мухлислар талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу борада қуйидаги фикрларни билдириб ўтганди: “Мухлисларни футбол майдонларига қайтариш учун изланишдан тўхтамаймиз. Улар учун яратиб бериладиган ҳар қандай шароит биринчи навбатда ўзимизни ҳам хурсанд қилади.  Бунда биринчи галда ифторлик вақтини ҳисобга олиш керак. Яъни, футбол учрашувлари шундай вақтга қўйиладики, бўлимларнинг тугаши оғиз очиш вақтига йўл очиб беради. Ислом динига эътиқод қилувчи футбол мухлисларимиз ифторлик қилиш ҳамда ўз фарзларини адо этиш имкониятига эга бўлишади”.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда, муборак Рамазон ойида бўлиб ўтадиган Pepsi Суперлига баҳслари қуйидаги вақтларга белгиланди:

Pepsi Суперлига.

12-тур

22 май (сешанба)

 “Қўқон-1912” – “Бухоро” (жонли эфир)        Соат 18:49

“Локомотив” – “Қизилқум” (ёзиб олинади)    Соат 18:56

13-тур

25 май (жума)

“Нефтчи” – “Сўғдиёна”                                Соат 18:49

 “Пахтакор” – “Бунёдкор” (жонли эфир)       Соат 18:59

 “Бухоро” – “Насаф” (ёзиб олинада)             Соат 19:20

26 май (шанба)

 “Навбаҳор” – АГМК  (жонли эфир)               Соат 18:50

 “Металлург” –  “Локомотив”  (ёзиб олинади)Соат 19:00

 “Қўқон-1912” –  “Қизилқум” (ёзиб олинада) Соат 18:53

Кўриб турганингиздек, ўйинлар вақти шундай тузилганки, биринчи бўлим тугаганини билдирувчи ҳакамнинг ҳуштагидан кейин мухлислар ифторлик қилишлари ва фарзларни адо қилишлари мумкин. Бу вазиятда турли ҳудудларда қуёш ботиши ҳар хил вақтга тўғри келиши,  шундан келиб чиққан ҳолда, оғиз очиш вақтлари ҳам бир-биридан фарқ қилиши инобатга олинган.

Яна бир маълумотни айтиб ўтиш зарур. 13-турдан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” ўйини қуръага кўра аслида Навоий шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо 2-турдаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйини Қўқондаги стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани туфайли Навоийда ўтказилган. Шу сабабдан энди 13-турдан ўрин олган ўйин Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply