ЎзПФЛ Спорт бошқармаси мутахассислари томонидан назорат қилиб бориладиган сариқ карточкалар ҳисоби бўйича навбатдаги турда майдонга тушмайдиган футболчилар номи маълум қилинди.
Унга кўра, бугун, Pepsi Суперлиганинг 11-турида ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилаётган “Навбаҳор” аъзоси Томислав Пайович олдинга ўйинларда “йиғиб борган” тўртта сариқ карточкаси туфайли майдонга тушмайди. Ёшлар лигасининг уч вакили эса 12-тур ўйинларини майдон ташқарисида ўтказиб юборишга “маҳкум” этилган. Демак, ўйинларни ўтказиб юборадиган футболчилар:
Pepsi Суперлига. 11-тур.
Томислав Пайович “Навбаҳор”.
Ёшлар лигаси. 12-тур.
Худойшукур Сатторов “Металлург”
Шахзодбек Алиқулов АГМК
Илҳом Вахобов “Нефтчи”.
Манба:pfl.uz