Про-лига: Илк бор аёл ҳакамлар майдонга тушди.

Про-лиганинг 8-тури кўп жиҳатдан мухлисларнинг эътиборини ўзига қаратди дейиш мумкин. Биринчидан, мавсумни кўнгилдагидек бошламаган “Зомин” секин аста ўйинини топа борди, 8-турга келиб эса ҳатто рақибларининг додини бера бошлади. Ўз майдонида “Хотира-79” жамроасини қабул қилган зоминликлар рақиблари дарвозасига оз эмас, нақд саккизта гол киритиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб ҳам қолди. Шунга ўхшаш йирик натижани “Нурафшон” ҳам қайд этди. Пойтахт вилояти вакиллари пойтахтлик рақиблари дарвозасини беш бор нишонга ола билишди, ўз дарвозаларидан эса битта ҳам тўп ўтказишмади.

Иккинчи эътиборли ҳолат ҳам айнан “Нурафшон” – “Локомотив” учрашувида юз берди. Бир пайтлар, 10-15 йил аввал аёл ҳакамларимиздан Куцило ва Больтодано деганлари эркаклар жамоалари ўртасидаги ўйинларда ҳакамлик қилишарди. Орадан анча йиллар ўтиб, мана, майдонда яна аёл ҳакамларимиз пайдо бўлди. Қаршилик   Зилола Раҳматова ва бухоролик Кристина Середа  мазкур ўйинда Бахтиёр Юльчараевга қанотларда ёрдам беришди, қувонарлиги, уларнинг хатти-ҳаракатидан  ҳеч ким норози бўлмади…

8-тур. 10 май (пайшанба)

 “А” гуруҳи

 “ОРОЛ” – “ДИНАМО” – 2:1 (1:0).

Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 2225 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши), Шавкат Раҳматов (Бухоро), Акмал Ғиёсов (Бухоро).

«Орол»: Элдор Шуҳратбеков, Расул Мусаев, Ислом Сейтназаров, Алишер Сабуров, Нурлибек Таласбоев (Мирас Карлибоев, 81), Дамир Низанов (Алпомиш Ажбанбетов, 90+4), Наврўз Алимов (Наврўзбек Хаипов, 70), Алберт Сиддиқов (Улуғбек Қуттибоев, 89), Шахриёр Каримбоев, Бахтиёр Авазов, Азамат Бобожонов (Пўлат Каипназаров, 86).

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров, Илҳом Юнусов, Мўйдин Мамазулумов (Марадона Сафаров, 23,) Фирдавс Абдусалимов, 60), Жасур Ашуров, Жасур Азимов, Амиржон Сафаров, Комил Шарофуддинов, Мирзабек Жониқулов (Далержон Олмосжонов, 53), Зоҳир Қўзибоев.

Голлар: Р.Мусаев (12), Н.Алимов (62) – З.Қўзибоев (64).

Огоҳлантиришлар: Н.Хаипов (89), Э.Шуҳратбеков (90+2), Д.Низанов (90+4, барчаси “Орол”дан).

Четлатиш: М.Карлибоев (82, “Орол”, ўйин қоидасини жиддий бузганлиги учун).

Назоратчи – Иброҳим Шарипов (Бухоро).

Комиссар – Умид Умаров

  “СУРХОН” – “ИСТИҚЛОЛ”  – 1:0  (0:0).

Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 2501 томошабин.

Ҳакамлар: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент), Шавкат Файзиев (Жиззах), Шоҳнур Йўлдошев (Сирдарё).

«Сурхон»: Азамат Аҳмедов, Убайдулло Холиқулов, Низомжон Норов (Сардор Эминов, 56), Бахриддин Ваҳобов (Тимур Усмонов, 57), Элбек Отақулов, Алишер Мирзаев (Илҳом Алижонов, 85), Фарҳод Тожиев (Сирожиддин Қўзиев, 76), Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов, Даниел Насриддинов (Жавоҳир Алиқўзиев, 90+6), Азизбек Усмонов.

«Истиқлол»: Нодир Ашурматов, Иқбол Бобохонов, Жасур Эрмаматов, Абдухолиқ Қурбонов, Шердор Тўхтасинов, Ризо Айвазов (Жаҳонгир Дадабоев, 54), Сардор Сотволдиев (Сардор Теляков, 78), Элёр Акбаров, Тимур Султонов (Азиз Мадалиев, 60), Рустам Абдуҳамидов, Санжар Асқаралиев.

Гол: Т.Усмонов (70).

Огоҳлантиришлар: И.Бобохонов (18), Т.Султонов (33), Н.Ашурматов (53, барчаси “Истиқлол”дан).

Назоратчи – Константин  Смирнов (Қарши)

Комиссар – Азиз Эргашев

“ШЎРТАН” – “МАШЪАЛ” – 1:2 (1:2).

Ғузор шаҳри. “Ғузор” стадиони. 512 томошабин.

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Амаль Султанов (Навоий), Жасур Рустамов (Навоий).

“Шўртан”: Алибек Туробов, Нурали Падаров (Маъруф Муродов, 86), Муҳаммадали Алиқулов, Жамол Отақулов (Холмурод Холмуродов, 69), Олимжон Каримов, Сирожиддин Раҳматуллаев (Жонибек Мирзақулов, 60), Жасур Холтўраев (Мўминжон Мелиев, 78), Ислом Бойсариев, Оғабек Эркинов, Отабек Нарзуллаев (Кенжа Тўраев, 62), Обид Жўрабоев.

«Машъал»: Раҳимжон Давронов, Сардор Раҳмонов, Сардор Абдураимов, Мирзакамол Камолов (Самандар Шодмонов, 64), Абдуллоҳ Олимов (Асилжон Бегимқулов, 90+3), Ҳумоюн Муртазоев (Воҳид Шодиев, 77), Жамолиддин Убайдуллоев, Ҳусниддин Алиқулов, Бобур Қосимов, Акромжон Бахриддинов (Шахзодбек Убайдуллаев, 63),  Санжар Зокиров (Зафарбек Акрамов, 40).

Голлар: Ж.Холтўраев (7) – Ҳ.Муртазоев (5), А.Баҳриддинов (38).

Огоҳлантиришлар: С.Рахматуллаев (60) – Ш.Убайдуллаев (65).

Назоратчи – Дмитрий Роман (Тошкент)

Комиссар – Маъмур Саидқосимов

 “АНДИЖОН” – “НОРИН” – 4:1  (1:1).

Андижон шаҳри. “Соғлом авлод” стадиони. 3114 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Ҳасан Набиев (Тошкент), Далер Тиллоев (Тошкент).

«Андижон»: Жавоҳир Қиличев, Хушнуд Авилов (Маъруф Зокиржонов, 86), Иброҳим Отахонов, Шаҳбоз Жумабоев (Ҳошим Шокиров, 72), Суннатилла Мамадалиев, Даврон Исоқов, Элдор Бойматов, Ильдар Маматакзин, Сирож Ҳамроев (Нодир Мавлонов, 35), Лазиз Убайдуллаев (Суннатулла Абдуллажонов, 65), Дониёр Абдуманнопов (Жаҳонгир Омонов, 82).

«Норин»: Шерзод Абдураимов, Вусол Магеррамов, Улуғбек Худойбердиев, Жаъфар Исмоилов, Баҳодир Муртазоев, Санжар Баратов (Акмал Абдураҳмонов, 53), Зийнатилло Икромжонов (Абдулазиз Абдуҳамидов, 68), Комилжон Тожиддинов, Сарвар Холматов (Фарҳод Намозов, 41), Акбар Муродов (Файзулло Жуманқўзиев, 58), Абдумалик Тошпўлатов (Улуғбек Худоёров, 70).

Голлар: Н.Мавлонов (37), С.Абдуллажонов (71), Ҳ.Шокиров (77), Д.Исоқов (90+1) – С.Баратов (45).

Огоҳлантиришлар: Б.Муртазоев (45+1), А.Муродов (53), В.Магеррамов (79), Ш.Абдураимов (80), А.Абдуҳамидов, 89, барчаси “Норин”дан).

Четлатиш: В.Магеррамов (79, 2-сариқ), У.Худойбердиев (86, рақибига голли вазиятда қўполлик қилгани учун, иккаласи ҳам “Норин”дан).

Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент)

Комиссар – Жаҳонгир Раҳматуллаев

8-турдан кейинги вазият:  

 1.МАШЪАЛ            7        5        1        1        11-7   16

2.АНДИЖОН          7        5        0        2        16-8   15

3.СУРХОН              7        4        2        1        11-5   14

4.ИСТИҚЛОЛ         7        4        0        3        8-9     12

5.ШЎРТАН             7        2        3        2        10-6   9

6.НОРИН               8        1        4        3        6-11   7

7.ХОРАЗМ             7        1        3        3        10-15  6

8.ОРОЛ                 7        1        2        4        9-16   5

9.ДИНАМО            7        0        3        4        4-8     3

Тўпурарлар: Давронбек Исоқов (“Андижон”), Қадамбой Нурметов (“Хоразм”) – 6 тадан, Суннатилло Мамадалиев (“Андижон”), Наврўз Хаипов (“Орол”), Абдухолиқ Қурбонов (“Истиқлол”) – 4 тадан.

“B”гуруҳи

“НУРАФШОН” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” – 5:0 (1:0).

Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. 345 томошабин.

Ҳакамлар: Бахтиёр Юльчараев (Сирдарё), Зилола Раҳматова (Қарши), Кристина Середа (Бухоро).

«Нурафшон»: Равшанбек Ягудин, Муҳаммад Қаҳрамонов (Нуржас Қамбаров, 91), Достонбек Баҳромов, Мурод Ражабов (Шаҳзод Темиров, 90+3), Руслан Беклич (Рихсихўжа Аҳмадхўжаев,77), Абдурасул Комилов, Абдуғани Камолов (Орифжон Ҳакимжонов, 90+1), Руслан Вагапов, Орифхўжа Абдуҳолиқов, Фарруҳ Шотурсунов (Дилшод Файзиев, 86), Элбек Равшанов.

«Локомотив-БФК»: Шахзод Мадаминов, Шоҳруҳ Нуриддинов, Мансурхон Пўлатов (Шоҳруҳбек Муродов, 31), Сардор Исмоилов, Нуриддин Умаров (Отабек Пардабоев, 53), Саиднажмиддин Ғуломов, Александр Беляков (Ҳамидулла Собиров, 46), Тимур Файзуллаев (Ҳаётжон Фармонов, 81), Ҳаётбек Сотволдиев (Тимур Эргашев, 53), Азизбек Тоҳиров, Ислом Шарипов.

Голлар: О.Абдухолиқов (18, 90+2), Э.Равшанов (49), Р.Аҳмадхўжаев (85), Д.Файзиев (90+3).

Огоҳлантиришлар: Р.Ягудин (35), М.Қаҳрамонов (56), О.Абдухолиқов (80) – Ҳ.Сотволдиев (34), Ш.Нуриддинов (41), Н.Умаров (53), Т.Эргашев (86).

Назоратчи – Александр Попов (Тошкент)

Комиссар – Родион Кондратьев

 “ЗОМИН” – “ХОТИРА-79”  – 8:0  (3:0).

Зомин шаҳри. “Марказий” стадин. 1290 томошабин.

Ҳакамлар: Шуҳрат Ражабов (Бухоро), Жалолиддин Нажмиддинов (Тошкент), Жамолиддин Хуснитдинов (Тошкент).

«Зомин»: Нодир Ҳамидов, Элдор Каримов, Убайдулло Набиев, Шерзод Жалилов, Турсунмурод Ҳамдамов (Ринат Муҳамедшин, 53), Дурбек Камолов (Исроил Шерназоров, 68), Хазратжон Турсунқулов (Бехруз Дўсмуродов, 59), Достонбек Тошмуродов, Жонибек Кўчимов (Рахиддин Абдурасулов, 59), Шохжаҳон Аббасов (Лутфулло Файзуллаев, 53), Шахзод Абдураҳимов.

 «Хотира-79»: Муҳаммаджон Ашуров, Рахмонжон Ўринов, Ҳумоюн Фахриддинов (Илёс Садриддинов, 52), Суннатилло Рустамов, Соҳиб Абдуллаев, Ёдгор Назаров, Собир Ҳамидов, Омадбек Тоштемиров, Бобур Мамажонов, Асадбек Зокиржонов, Фозилбек Деҳқонов.

Голлар: Ш.Аббосов (6), Д.Тошматов (20, 40, 43, 50, 83), Б.Дўсмуродов (66), Э.Каримов (68).

Огоҳлантиришлар: Ш.Аббосов (61) – И.Садриддинов (65), Б.Мамажонов (67).

Назоратчи – Шуҳрат Эгамбердиев (Қарши)

Комиссар – Бахтиёр Намозов

 “ҒИЖДУВОН” – “ЁЗЁВОН” – 3:0 (2:0).

Ғиждувон шаҳри. “Наврўз” стадиони. 267 томошабин.

Ҳакамлар: Комилжон Расулов (Қарши), Фарҳод Усмонов (Қарши), Эднур Дониёров (Қарши).

«Ғижувон»: Искандар Мўминов, Тўлқин Умаров, Раҳматилла Раҳматиллаев, Саиддостон Фозилов, Азиз Муротов, Баҳром Нарзуллаев, Нуриддин Раҳматуллаев,  Жамшид Ҳасанов (Аббос Икромов, 69), Охунжон Сайфуддинов, Мансур Отақулов.

«Ёзёвон»: Муҳриддин Аҳмедов, Жасур Отахонов (Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 77), Зоҳид Исмоилов, Алишер Файзуллаев, Шаҳбоз Абдураимов, Анвар Абдулҳақов, Мақсад Иброҳимов, Маъмур Қосимов, Каримберди Мамадалиев, Шукурулло Абдуғаниев (Аслиддин Алолиддинов, 72), Абдулазиз Жўрабоев (А Нурматов, 67).

Голлар: Ж.Ҳасанов (12), Б.Раҳматуллаев (26), Б.Нарзуллаев (59).

Огоҳлантиришлар: Р.Раҳматуллаев (84) – Ж.Отахонов (70).

Назоратчи – Вилоят Нажафалиев (Тошкент)

Комиссар – Рустам Толибжонов.

“ШЕРДОР” – “ЛАБСА” – 1:3 (0:2).

Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 381 томошабин.

Ҳакамлар: Найим Қосимов (Қарши), Элдор Турсунов (Наманган), Исломжон Носиров (Наманган).

«Шердор»: Фарҳод Раҳматов, Миржалол Локаев (Нурбек Олмасов, 53), Шербек Шукуров, Орзумурод Аҳмедов, Фурқат Раҳмонов (Дамир Жабборов, 62), Акбар Сиддиқов, Абдулла Набиев, Санжар Аҳмедов, Фахриддин Алимов (Отабек Ҳамроқулов, 38), Саддам Боймаматов, Ғолибжон Сарибоев (Фарҳод Сафаров, 71).

«Лабса»: Шаҳзод Шамсиддинов, Акобир Воҳидов, Ойбек Бобоев, Жасур Сайлиев (Нозимжон Ашуров, 56), Саиджон Ашуров, Феруз Муинов (Комил Самиев, 79), Жавоҳир Шодмонов, Аҳаджон Қаҳҳоров, Фирдавс Асадов (Сардор Шарипов, 76), Ислом Холиқов, Наримон Ҳасанов (Фармон Ҳасанов, 70).

Голлар: С.Аҳмедов (61, пен) – Н.Ҳасанов (24, 68), Ж.Сайлиев (45+1).

Огоҳлантиришлар: Ф.Раҳмонов (26), А.Набиев (90+1) – С.Ашуров (50).

Назоратчи – Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар – Лазиз Қўчқоров.

8-турдан кейинги вазият:  

1.НУРАФШОН           7        4        2        1        15-6    14

2.ҒИЖДУВОН            7        4        2        1        12-5    14

3.ЗОМИН                  7        4        1        2        13-4    13

4.ЁЗЁВОН                 8        4        1        3        9-9      13

5.ЛАБСА                  7        3        2        2        8-7      11

6.ИФТИХОР              7        3        1        3        8-6      10

7.ШЕРДОР                7        3        1        3        13-13  10

8.ХОТИРА-79            7        2        0        5        7-20    6

9.ЛОКОМОТИВ-БФК  7       0        0         7        5-20    0

Тўпурарлар: Достон Тошматов        (“Зомин”) – 9, Орифхўжа Абдухолиқов (“Нурафшон”) – 5,          Бобур Мамажонов (“Хотира-79”), Фаррух Шотурсунов (“Нурафшон”), Санжар Аҳмедов (“Шердор”) – 4 тадан.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply