Pepsi Суперлига: Марказий учрашувда “Пахтакор” ғалаба қозонди.

11-тур доирасида сафарда – “Насаф” майдонида тўп сурган “Пахтакор” майдон эгаларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир жадвалидаги пешқдамлик ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. “Шерлар” Жалолиддин Машариповнинг тезкор голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган эди, бироқ меҳмонларнинг ҳурсандчиликлари узоққа чўзилмади, икки дақиқа ўтар-ўтмай Ғолиб Ғайбуллаев  ҳисобни тенглаштирди. Ҳатто мезбонлар ҳисобда олдинга ҳам чиқб олганди, бироқ жамоа голурари Исмоил Гонсалвеш ўзини кўрсатди – икки бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоадошларининг муҳим ғалабасини таъминлади…

“НАСАФ” – “ПАХТАКОР” – 2:3 (2:2)

11 май. Қарши шаҳри. “Марказий” стадион. 10512 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).

“Насаф”: Санжар Қувватов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азиз Ғаниев, Одилбек Ҳамробеков (Ислом Рашидхонов, 77), Бобир Абдухолиқов (Ислом Кенжабоев, 51), Шароф Муҳитдинов (Жасур Ҳасанов, 63), Дониёр Нарзуллаев, Игорь Голбан, Сайдулло Раҳматов, Славко Лукич, Драган Черан.

“Пахтакор”: Элдор Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Жамшид Искандеров, 81), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш (Ростин Гриффитс, 89), Бахром Абдураҳимов (Жасур Яхшибоев, 90+1), Владимир Козак, Марко Симич, Тиаго Безерра.

Голлар: Ғ.Ғайбуллаев (4), Б.Абдухолиқов (37) – Ж.Машарипов (2), И.Гонсалвеш (41, 84-пен.).

Огоҳлантиришлар: А.Ғаниев (49), Д.Нарзуллаев (83) – И.Гонсалвеш (84).

Назоратчи – Рашид Айтеков (Тошкент).

Комиссар – Маъмур Саидқосимов.

Leave a Reply