Pepsi Суперлига: АГМК ўз тарихида илк бор Бекободда ғалаба қозонди.

Кечки оқшомда бекободликлар ўз стадионларида қизиқарли учрашув гувоҳи бўлишди. Ўйин олдидан стадион ҳудудида мухлислар учун салқин ичимликлар савдоси, фасд фуд, Металлург ва Суперлиганинг бошқа клубларнинг атрибутикалари савдо дўкони ҳам ишлаб турди.

Бугун «Металлург» футбол клуби ишқибозлари учун ҳам ажойиб сюрприз тайёрлангади. Клубнинг тимсоли – маскоти тасдиқланди. Бугундан эътиборан «Металлург» жамоаси «Бекобод йўлбарслари» лақабини олди.

Ҳар иккала жамоа ғалаба иштиёқида майдонда тўп сурди, бироқ ҳужумларни якунлаш борасида оқсашди. Учрашувда дуранг натижа қайд этиладигандек кўринганди. Аммо учрашув тугашига беш дақиқа қолганда стандарт вазият меҳмонлар учун омадли бўлди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда шамол тўпнинг йўналишини ўзгартирди ва Владимир Бубаньяга келиб тушди. Унинг енгил уринишидан кейин тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди – 0:1. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва АГМК илк бор Бекободда мезбонлар устидан ғалаба қозонди.

“МЕТАЛЛУРГ” – АГМК – 0:1 (0:0).

10 май. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони. 8047 томошабин.

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошкент).

 “Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забихилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Суҳроб Нуруллоев, 70), Аброр Хусинов (Дилёрбек Ирматов, 39), Павел Смоляченкло.

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршидбек Мухторов (Қаҳрамон Баҳодиров, 50), Дилшод Жўраев, Шоҳназар Норбеков (Зафар Полвонов, 86), Лутфилло Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Косминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан.

Гол: В.Бубанья (85).

Огоҳлантиришлар: Ш.Шайманов (23), А.Исматуллаев (54), С.Нуруллоев (72), А.Отахонов (75), П.Смоляченко (90+2) – Х.Мухторов (18), Й.Жокич (55), Ж.Гусейнов (82).

Назоратчи – Сардор Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар – Роман Черников.

Манба:pfl.uz

 

Leave a Reply