Барча ОАВга – “Суперлига” эмас, “Pepsi Суперлига” деб ёзилишини сўраймиз.

Хабарингиз бор, апрель ойининг бошида Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг  жаҳонга машҳур “Пепси” компанияси вакиллари билан мулоқоти чоғида компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари мамлакат футболида юз бераётган ислоҳотларни юқори баҳолаган ва Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг янги ташкил этилган Суперлигасига ҳомийлик қилиш таклифи билан чиққанди.

Копмания мутасаддилари “Пепси” компанияси реклама индустриясида айнан спортнинг футбол турига катта эътибор қаратишини, жумладан, жаҳонинг энг нуфузли спорт мусобақаларидан бири – футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг ҳам расмий ҳомийси ҳисобланишини таъкидлашар экан,  ўзбек футболида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотларда ҳам бевосита иштирок этишни, шу орқали ўзбек спорти тараққиёти ва ривожланишига ҳисса қўшишни, қолаверса, Ўзбекистон Суперлигаси компанияни янада машҳурроқ қилиш, маҳсулотларини реклама қилиш учун катта бозор эканлигини, бу имкониятни қўлдан чиқармаслиги лозимлигини таъкидлашганди.

Шу тариқа икки ташкилот ўртасида шартнома имзоланди. Бу билан  ўзбек футболи тарихида биринчи марта Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг титул ҳомийсига эга бўлди.

 Шартномага кўра, Профессионал футбол лигаси компаниянинг “Пепси” рекламаси учун шароит яратиб бериши кўрсатилган. Бу ишлар ПФЛ ва клублар томонидан амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш, спортда маркетинг соҳасини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган мазкур ташаббусда барча Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳам иштирок этишга чақириб қоламиз. Бунинг учун Ўзбекистон Профессионал футболи – Суперлига ҳақида ёзиладиган ҳар қандай хабар ё мақолада албатта “Pepsi” сўзини қўшиб ёзишни, Суперлигани эса “Pepsi Суперлига” кўринишида баён этишни сўраб қоламиз.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply