Клубимизнинг лицензиялаштириш бўйича менежери Замирахон Муратова оиласида 5 май куни қувончли воқеа юз берди. Жамиятимизда анча йиллардан буён самарали, фидокорона меҳнат қилиб келаётган ушбу ҳодимамиз оиласида яна бир қизалоқ фарзанд туғилди. Шу муносабат билан «Шўртан» клуби раҳбарияти, ҳодимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилар ва мухлислари номидан самимий табриклаймиз. Кичкина Сафияхонга аввало соғлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Келажакда ота-онаси орзу қилгандек эл-юртига, ватанига хизмат қиладиган ақилли, одобли ҳамда солиҳа, мўмина қиз бўлсин илоҳим.
Янги меҳмон муборак бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси