ОСИЁ КУБОГИ-2019: ЧЕМПИОН ЖАМОА 5 МИЛЛИОНГА ЭГА БЎЛАДИ

Кейинги йилнинг 5 январидан 1 февралига қадар БААда Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар 1 миллион, финалда ютқазган жамоа 3 миллион ва чемпион жамоага 5 миллион АҚШ доллари мукофот пули топширилади.

Қитъа чемпионатига чиққан ҳар бир терма жамоага эса 200 минг АҚШ доллари мукофот пули берилади. Демак Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 200 минг АҚШ долларига эга бўлади.

Бу ҳақда ОФК президенти Шайх Салмон Бин Иброҳим Ал Ҳалифа Осиё Кубоги-2019а қуръа ташлаш маросими вақтида маълум қилди.

Манба: championat.asia

 

Leave a Reply