Апрель ойининг энг чиройли голига овоз бериш бошланди

ПФЛ ҳамда Championat.asia апрель ойининг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровнома бошланганини эълон қилади.

Апрель ойининг энг чиройли голига жами 9 та аниқ зарба даъвогарлик қилади: 

5-тур: Шаҳзод Шайманов. “Металлург” — “Сўғдиёна” 2:0

5-тур: Саламат Қутибоев. “Бухоро” — “Пахтакор” 1:0

6-тур: Иззат Абдуллаев. “Сўғдиёна” — “Навбаҳор” 3:2

6-тур: Сардор Собирхўжаев. “Бунёдкор” — “Металлург” 3:1

7-тур: Баҳодир Насимов. “Бухоро” — АГМК 4:2

7-тур: Арслонмурод Омонов. “Бухоро” — АГМК 4:2

9-тур: Забиҳилло Ўринбоев. “Металлург” — “Бухоро” 2:1

9-тур: Артур Геворкян. “Қизилқум” — АГМК 3:0

9-тур: Элгужа Григалашвили. “Қизилқум” — АГМК

Март ойи якунларига кўра “Навбаҳор” аъзоси Азизбек Турғунбоевнинг АГМК дарвозасига урган голи энг чиройли деб топилганди. Бу сафар даъвогарлар орасида АГМК дарвозасига урилган яна 4 та гол бор.

Энг чиройли голларни кўриш учун қуйидаги ҳаволага кириш мумкин.

Эслатма. Апрель ойининг энг яхшиларига Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда сардорлари овоз беради. Шунингдек, Championat.asia нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказади. Мураббий ва сардорлар овозига кўра энг яхшиларга 1—3 очко берилади. Мухлисларнинг овози эса ўрнига қараб 2—6 очкога ўтади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply