Pepsi Суперлига: “Бунёдкор” бу турда энг кўп томошабин йиғди

Бугун, 4 май куни Pepsi Суперлиганинг кичик юбилей – 10-тур доирасидаги дастлабки иккита ўйин ўтказилди. Фарғонада мезбонлар “Локомотив” жамоасини қабул қилишди ва навбатдаги мағлубиятга учрашди. Ўн мингдан зиёд томошабинлар севимли футболчиларининг ютуғига гувоҳ бўлишни исташганди, бироқ “Нефтчи” навбатдаги очколарини йўқотишда давом этди.

 

Иккинчи учрашув “Бунёдкор” стадионида ташкиллаштирилди. Мухташам стадионга бугунгача энг кўп томошабин “Бунёдкор”нинг “Локомотив” жамоасига қарши ўйинига ташриф буюрганди, ўшанда ҳам 20 минга яқин мухлис қайд этилганди. Бу галги ўйинга футбол томоша қилувчиларнинг сони эса 20 мингдан ошди, аниқроғи 23682 нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич, биринчидан, мухлисларнинг футболга қизиқиши тобора ортиб бораётганлигидан дарак берса, иккинчидан, стадионга ташриф буюрувчилар нафақат футбол томоша қиляпти, балки бу ерда яратилган шароитлардан мамнун бўлмоқдалар. Тўғрида, стадионга кириш бепул бўлса, оилавий ташриф учун кўнгилочар аттракционлар ишлаётган бўлса, Суперлиганининг титул ҳомийси – Pepsi компанияси томонидан ишқибозларга пепси ва турли ичимликлар бепул тарқатилаётган бўлса. Жажжи болакайларга тўплар совға қилинаётган, омадли ишқибозлар лотерея ўйинларидан Айфон телефонлари ютиб олаётган бўлса.  Келмаётганлар армонда қолаётганлиги рост…

10-тур

“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” – 2:1 (0:0).

4 май. Тошкент шаҳри. «Бунёдкор» стадиони. 23682 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Ахрол Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов (Исломжон Қобилов, 88), Шаҳзодбек Нурматов (Филип Райевац, 75), Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 73).

«Насаф»: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов (Шерзод Темиров, 72), Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Бобур Абдухолиқов (Драган Черан, 46), Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Жаҳонгир Алиев, 61), Сайдулло Рахматов, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов.

Голлар: Ж.Иброҳимов (57), Х.Ғиёсов (69) – Ш.Темиров (90+2).

Огоҳлантириш: М.Тошматов (90+1).

Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).

Комиссар – Маъмур Саидқосимов.

 

 

 

“НЕФТЧИ” – “ЛОКОМОТИВ” – 1:4 (0:1).

4 май. Фарғона шаҳри. «Истиқлол» стадиони. 10110 томошабин.

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Александр Буров (Бухоро).

«Нефтчи»: Виталий Мирний, Искандар Шойқулов, Муродбек Бобожонов (Хуршидбек Асқаралиев, 55), Аббос Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов, Аброр Исмоилов (Суннат Эрматов, 46), Абдужамол Исроилов, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Исломбек Каримов (Отабек Аҳмаджонов, 90), Достонбек Турсунов.

«Локомотив«: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Фарҳод Бекмуротов, 78), Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев (Бобурбек Йўлдошев, 88), Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Диёржон Туропов, 71), Олег Зотеев, Игорь Йелич.

Голлар: А.Махсталиев (81, пен.) – Ҳ.Ғофуров (33), С.Рашидов (52, 66), И.Алибоев (77).

Огоҳлантиришлар: А.Саматов (76), Х.Асқаралиев (90+2) – И.Нестеров (90+2).

Назоратчи – Ғайрат Каримов (Тошкент).

Комиссар – Бахтиёр Намозов.

Маба:pfl.uz

Leave a Reply