Хабарингиз бор, бугун ПРО-Лиганинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Вали Келдиев бошқарувидаги «Норин» жамоаси ниҳоят чемпионатнинг 6-турига келиб илк ғалабасини қўлга киритди. Ҳаққулободликлар бугун сафарда «Шўртан» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари сонини 6тага етказиб олди.
Энди кейинги турда «Норин» чемпионатда ҳозиргача ғалаба қозона олмай келаётган Нукуснинг «Орол» жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 6 май куни бўлиб ўтади.
Манба : championat.asia