Мактаб ўқувчилари “Бунёдкор” стадионига саёҳат уюштиришди

Бугун, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 138-сон ўта мактабнинг 3 “А” ва “Б” синф ўқувчилари пойтахтдаги мухташам “Бунёдкор” стадионига саёҳат уюштиришди.

Саёхат давомида стадион маъмурлари ёш футбол мухлисларига стадионнинг диққатга сазовор жойларини, жумладан, “Бунёдкор” клуби музейини кўрсатишди, ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар беришди.

Саёҳат сўнггида ЎФА ходимлари томонидан ёш футболсеварларга Футбол Ассоциациянинг эсдалик совғалари улашилди.

Бу каби саёҳатлар келгусида яна давом этади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply