Чет эллик сайёҳлар учун ҳам «Бунёдкор» стадионига сайёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун стадионга исталган вақтда келиб, ўзбек футболи тарихи ва ютуқлари билар танишиш учун имкониятлар яратилди.

Бугун мактаб ўқувчилари билан бир қаторда чет эллик сайёҳлар учун ҳам «Бунёдкор» стадионига экскурсия уюштирилди.

Улар «Бунёдкор» майдони, футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, клуб музейи ва боқша диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, фахрий меҳмонлар китобига ўз дил изҳорларини ёзиб қолдиришди.

Бу каби тадбирлар юртимиз футболини бутун дунёда тарғиб қилиш билан биргаликда, Ўзбекистонда туризмни ривожига ҳам ҳисса қўшиши аниқ.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply