Pepsi Суперлига: 12-тур ўйинларидан 4 тасида вақт масаласи аниқ бўлди.

Pepsi Суперлигасининг 12-туридан жой олган 4 та учрашувнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди.

“Спорт” телеканали ҳамда ПФЛ 14 май санасига кўчирилган “Насаф” — “Нефтчи” учрашувини 18:00 га тайин қилди. 15 май кунидан жой олган 3 та беллашув бир вақтда — 18:00 да старт олади.

12-турнинг 22 май куни ўтиши керак бўлган 2 та ўйини вақти кейинроқ маълум қилинади. Олдиндан айтилганидек, ПФЛ бунда Рамазон тақвимидан келиб чиқишни мақсад қилган. Режага кўра, футбол учрашувларининг биринчи бўлими ифторлик вақти кириб келишига яқин якунланиши керак.

12-тур

 14 май, душанба

 “Насаф” — “Нефтчи”               18:00

15 май, сешанба

 АГМК — “Бунёдкор”                  18:00

“Навбаҳор” — “Металлург”        18:00

 “Сўғдиёна” — “Пахтакор”         18:00

22 май, сешанба

“Локомотив” — “Қизилқум”

“Қўқон-1912” — “Бухоро”

Манба:pfl.uz

Leave a Reply