ГУЛЗОДА САИДОВАНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

1 май санасида “Шўртан-Леди” жамоасининг ярим ҳимоячиси Гулзода Саидова ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Бу йилдан яна жамоамиз сафига қайтган Гулзодахон, бир неча йиллардан буён клубимиз шарафини ҳимоя қилиб келади.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча мухлислари номидан Гулзода Саидовани туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга соғлик саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу истаклари амалга ошаверсин.

Умидимиз, Гулзода Саидова жамоамиз таркибида муваффақият билан тўп тепиб, катта-катта ютуқларга  эришаверсин.

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Шўртан” ПФК жамоаси

Leave a Reply

СПОНСОРЫ И ПАРТНЕРЫ