Маълумки, бугун ПРО-Лиганинг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Турнир пешқадами «Андижон» жамоаси ўз майдонида Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилади. Кеча меҳмонлар тушликдан сўнг, Андижон шаҳрига етиб келди в «Олтин водий» меҳмонхонасига жойлашди. Кечки пайтга «Соғлом авлод» стадионида учрашув комиссари Роман Черников бошчилигида ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида ўйин олди йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Роман Черников одатга кўра, ҳар икки жамоа расмийларига амал қилиниши керак бўлган жиҳатлар ва таъқиқланган нарсалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди. Тадбир сўнггида ҳар икки жамоанинг бугунги ўйинда қандай рангли либосда харакат қилиши маълум бўлди. Унга кўра, мезбгнлар – «Андижон» жамоаси оқ рангли либосда, меҳмонлар – «Шўртан» жамоаси эса кўк рангли либосда ўйнайдиган бўлди.
Ушбу митинг-йиғилиш якунига етгач, «Шўртан» жамоаси «Соғлом авлод» стадионида ўйин олди машғулотини ўтказди.
«Андижон» матбуот хизмати.