Ғузорнинг “Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти таркибида янгилик юз берди. Ўзининг 40 йилдан ортиқроқ меҳнат фаолиятини қарийиб ўттиз йилини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати соҳасига бағишлаган, ҳозирда захирадаги полковник Шарофиддин Фозилович Каримов жамият Бош директорининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бундан буён Ш.Каримов “Шўртан” ПФК (эркаклар) ва “Шўртан-Леди” (аёллар) жамоалари, улар иштирокидаги футбол учрашувлари ҳамда барча ташкилий ишлар билан боғлиқ хавфсизлик масалаларига масъул бўлади.
Ўз навбатида “Шўртан” ПФК ҳамда “Шўртан-Леди” жамоалари мураббийлари, футболчилари ва ходимлари ушбу масъулиятли лавозимда Шарофиддин Фозилович Каримовга куч-қувват, омад, соғлик-саломатлик ҳамда каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қолади.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати