ЎФАнинг «Футболни ривожлантириш» бўлими вакиллари Андижонда иш бошлади

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра ЎФАда янги ташкил этилган “Футболни ривожлантириш» бўлими вакиллари 25 апрель – 16 май оралиғида Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида бўлиб қайтадилар.

Илк қадам водий томон ташланди. 3 кишидан иборат гуруҳ аъзолари ишни Андижондан бошлашди. 26-27 апрель кунлари Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўладиган ЎФА ходимлари аввало ҳудудлардаги болалар футболи билан яқиндан танишиб, вилоятларнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мусобақалар ташкил қилиш борасида иш олиб борадилар. Табиийки, ЎФАнинг тақвим режаси асосида ўтадиган ўйинлар ҳам бундан мустасно бўлмайди.

Бугун Андижон вилояти футбол федерацияси 1-Вице-Президенти Бекзод Каримов билан 2018 йилда ташкил қилиниши керак бўлган мусобақалар бўйича режа ишлаб чиқилди. ЎФА томонидан тақдим этилган иш дастуридан ташқари, вилоят федерациясини ўзи ҳам барча ҳудудларида яхши савиядаги мусобақаларни ўтказиш борасида иш олиб боришини айтиб ўтган.

Андижон вилоятидаги футбол мусобақаларини сифатини ошириш ва уни доимий кўриниш олиши учун ҳудудий лигалар ташкил этиладиган бўлди. Энди ички чемпионат аввал ҳудудий босқичда ўтиб, кейин марказлашган ҳолда финали бўлади.
Унга кўра, Андижон вилояти географиясидан келиб чиқиб қуйидагича ҳудудларни ўз ичига олади.

1-ҳудуд: Хонобод шаҳри, Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари.
2-ҳудуд. Андижон шаҳри, Андижон, Пахтаобод ва Избоскан туманлари.
3-ҳудуд. Булоқбоши, Асака, Марҳамат, Олтинкўл туманлари.
4-ҳудуд. Шахрихон, Бўз, Улунғур, Балиқчи туманлари.

Водий сафаридан кейин, ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида бўлади.

Манба:the-uff.com

Leave a Reply