Кеча Суперлига 8-турининг яна икки учрашуви ўтказилди. Пойтахтдаги ўйинда “Пахтакор” “Навбаҳор”ни қабул қилди. Намангандан етиб келган минг нафарга яқин мухлисларнинг доимий қўллаб-қувватлаши натижасида “Навбаҳор” ўйинни кўтаринки руҳда ўтказди.
Турган гапки, майдон эгалари ҳам бўш келишмади. Ҳар иккала жамоа томонидан бир қатор хавфли вазиятлар яратилди, бироқ улардан бор-йўғи биттасидан унумли фойдаланиш мезбонларга насиб этди. Жалолиддин Машариповнинг чиройли узатмасини Тиаго Безерра голга айлантира олди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ушбу мавсумда “Пахтакор”га энг кўп мухлис ташриф буюриши айнан шу турда қайд этилди – 17465.
Жиззахдаги ўйин ҳам шиддатлилиги, кескинлиги билан пойтахтдан қолишмади. Учрашувнинг бошидаёқ Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол уриб, жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Учрашув якунига саноқли дақиқалар қолганда эса Мурод Холмуҳаммедов тўпсиз холатда рақибига нисбатан атайлаб қўполлик қилди. Бош ҳакам ёрдамчилари билан маслаҳатлашган ҳолда футболчига қизил карточка кўрсатиб юборди. Унинг қароридан норози бўлган қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қанот ҳакамига нисбатан қўполлик қилди, бу ҳам етмагандек, бош ҳакамга ҳам эътироз билдирди. Натижада бош ҳакам уни ҳам майдондан четлатди.
8-тур
«ПАХТАКОР» – «НАВБАҲОР» – 1:0 (0:0)
25 апрель. Тошкент шаҳри. «Пахтакор» стадиони. 17465 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Ҳ.Шодмонов (Бухоро), А.Буров (Бухоро).
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Владимир Козак, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Ростин Гриффитс, 90+2), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 82), Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.
«Навбаҳор»: Акбар Тўраев, Остон Ўрунов (Дилшод Жабборов, 80), Азиз Турғунбоев, Зоҳир Пиримов (Беҳруз Саъдиллоев, 81), Азамат Алланиёзов (Сардор Сулаймонов, 64), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович, Дарко Станоевич.
Гол: Т.Безерра (77).
Огоҳлантиришлар: Ж.Машарипов (73), Б.Абдураҳимов (87), М.Симич (90) – Т.Пайович (73), Ж.Меҳмонов (74), Д.Жабборов (81), Д.Станоевич (86).
Назоратчи – Султон Зайлобиддинов (Фарғона).
Комиссар – Роман Черников.
“СЎҒДИЁНА” – “ҚЎҚОН-1912” -1:1 (0:1).
25 апрель. Жиззах шаҳри. “Сўғдиёна” стадиони. 7942 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Нехочин (Наманган).
“Сўғдиёна”: Дилшод Ҳамроев, Азамат Исроилов (Фарҳод Мираҳматов, 72), Элёр Орифов, Дилмурод Каримов (Жаҳонгир Абдумўминов, 41), Дониёр Ҳасанов (Алишер Зиёвуддинов, 74), Сардорбек Азимов, Шоҳруз Норхонов, Акмал Холмуродов, Тоҳир Шамсиддинов, Иззат Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов.
“Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Носир Отақўзиев (Баҳодир Пардаев, 65), Жавоҳир Сиддиқов, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев, Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Игорь Таран ( Муҳаммаданас Ҳасанов, 76), Марко Милич, Милан Спремо.
Голлар: С.Азимов (57) – М.Холмуҳаммедов (6-пен.).
Огоҳлантиришлар: Э.Орипов (5), Т.Шамсиддинов (45+1), А.Зиёвиддинов (85) – С.Бердиев (22).
Четлатиш: М.Холмуҳаммедов (90+3).
Назоратчи – Радик Серазетдинов (Тошкент).
Комиссар – Эркин Бахтиёров.
Манба:the-uff.com