«Шўртан» (Ғўзор)-«Орол» (Нукус) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекистон XXVII миллий Чемпионати. ПРО-Лига 4-тур2018 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ғузор марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг ПРО-Лигасида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда  «Шўртан»  ҳамда «Орол» (Нукус) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.

4 тур. 24 апрель (сешанба).

“Шўртан” (Ғузор) – “Орол” (Нукус)

Ҳакамлар гуруҳи

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Бобур Қодиров (Бухоро), Маҳмуд Турдиев (Жиззах)

Захира ҳаками: Суҳроб Сатторов (Шаҳрисабз)

Комиссар: Бобур Ҳайдаров (Тошкент)

Назоратчи: Андрей Тамбовцев (Тошкент)

Жамоалар майдонга чиқишди ва чигил ёзди  машғулотларини ўтқазишяпти.

Бошланғич таркиб

“Шўртан”: 25.Алибек Туробов, 3. Муҳаммадали Алиқулов, 4.Отақулов Жамол, 7. Олимжон Каримов, 8.Сирожиддин Раҳматуллаев, 9.Кенжа Тўраев, 15.Мўминжон Мелиев, 21.Ислом Бойсариев, 22.Оғабек Эркинов, 77.Отабек Нарзуллаев (с), 86.Обид Жўрабоев.

Бош мураббий: Асрор Алиқулов.

Захира

30.Темур Жўраев, 6.Холмурод Холмуродов, 10.Маъруф Муродов, 11.Жасур Холтўраев, 14.Жонибек Мирзақулов, 20.Юсуф Бўриев, 24.Нурбек Йўлдошев.

Бошланғич таркиб

“Орол”: 16.Айбек Шашметов, 4.Расул Мусаев, 5.Ислом Саитназаров, 6.Алишер Сабуров, 9.Дамир Низанов, 10.Наврўз Алимов, 11.Наврўзбек Хаипов, 14.Улуғбек Қутибаев, 15.Альберт Сидиқов, 18.Баҳтиёр Арозов,              21.Азамат Бобожонов.

Бош мураббий: Қувват Тўриев.

Захира

1.Элдор Шуҳратбеков, 2.Жамшид Баранбаев, 7.Нурлибек Таласбаев,8.Мирас Карлибаев, 17.Шариф Каринбаев, 20.Полоб Колмуратов, 23.Алпомис Ажбанбеков.

Жамоалар ПФЛ гимни садолари остида майдонга чиқиб келишяпти.

Футболчилар майдонда саф тортишди.

Бир-бирларини қутлашяптилар.

Ғузорда Об-ҳаво ажойиб тарзда. Футбол ўйнаш учун жуда қулуй ҳолат.

Ҳакам Ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

Мезбонлар Дастлабки дақиқаданоқ ташаббусни ўз қулларига олишди. Лекин «Орол» футболчилари ҳам бўш келишмаяпти.

3 ‘ Дастлабки огоҳлантириш 3. Мухаммадали Алиқулов, Наврўзбек Алимовга қарши қўполик учун огоҳлантирилди.

6′ Олим Каримов ҳисобни очиш учун қулай вазиятни қўлдан бой берди.

8′ Ислом Бойсариев дарвоза томон хавфли зарба берди.

10′ Дасталабки 15дақиқа ортда қолди. «Орол» футболчилари анча тиришқоқлик кўрсатишмоқда.

12′ Наврўзбек Ҳайипов «Шўртан» дарвозаси томон боши билан зарба берди.

15′Мезбонлар ҳужумни кучайтиришяпти.

16′ Кетма-кет уч марта бурчак зарбаси амалга оширилди.

18′ Меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишмоқда. 

20′  Ҳисоб очилгани йўқ.

23′ Кенжа Тўраев ўйиндан ташқари холатда зарба берди. Аммо зарба ноаниқ бўлди.

25′ Ташаббус мезбонларда бўлсада, ҳисоб очилгани йўқ.

27′ Ҳисоб очилгани йўқ.

29′ Набатдаги бурчак зарбаси мезбонлар томонидан. Ҳужум кўп, лекин хозирча самара бўлмаяпти.

31′ Жарима зарбаси Отабек Нарзуллаев тепди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

33′  11.Наврўзбек Хаипов ва 86.Обид Жўрабоевлар огоҳлантирилди.

35′ Ҳисоб очилгани йўқ.

37′ «Орол»нинг кам сонли ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Лекин Наврўзбек Хайипов ҳал қилувчи зарбани амалга ошира олмади.

39′ Наврўзбек Алимовнинг чамаси 30 метрдан берган зарбаси хавфли чиқди.

41′ Ҳисоб очилгани йўқ. «Орол» футболчилари ҳимояда мустаҳкам туришибди.

44′ Биринчи бўлим ортда қоляпти. Бир дақиқа қўшиб берилди.

45′ Биринчи бўлим тугади ҳисоб очилгани йўқ.

 Танаффус тугади. Иккинчи бўлим бошланди.

46′ Ўзгариш 15.Мўминжон Мелиев ўрнига Жасур Холтўраев кирди, Отақулов Жамол ўрнига Холмурод Холмуродов кирди.

47′ Кенжа Тўраев боши билан ҳавфли зарба берди. Сал бўлмаса гол бўлиши мумкин эди:

48′ Ҳисоб очилгани йўқ. «Шўртан» бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтяпти. «Орол» эса бор эътиборини ҳимояга қаратяпти.

51′ Жасур Холтўраев бош билан зарба берди. Дарвозабон қайтарди.

53′  Ҳисоб очилгани йўқ. «Орол» бутунлай ҳимояга ётиб олди. Ҳозирча «Шўртан» мустаҳкам ҳимояни ёриб ўталмаяпти.

59′ Отабек Нарзуллаев огохлантириш берилдиБироз тўхталиш «Орол» футболчисига тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

61′ «Орол» таркибида ўйинчилар алмаштирилди 14.Улуғбек Қутибаев ўрнига 7.Нурлибек Таласбаев кирди.

63′ Ҳисоб очилгани йўқ.

64′  «Шўртан » таркибида ўйинчи алмаштирилди  Кенжа Тўраев  ўрнига Юсуф Бўриев   ўйинга кирди.

65′ Меҳмонлар  асосий эьтиборни  ҳимояга қаратиб  ўйин олиб боришяпти. Мезбонлар эса  ҳужумкорлик  намойиш этишяпти.

68′ Ҳисоб очилгани йўқ.

70′ Ўйин сурати анча тезлашиб бормоқда.

73′ Ҳисоб очилгани йўқ.

74′ «Шўртан » таркибида ўйинчи алмаштирилди  Ислом Бойсариев   ўрнига  Нурбек Йўлдошев   ўйинга кирди.

77′  «Шўртан » жамоасининг барча ўринишлари зое кетмоқда. Ҳисоб очилгани йўқ.

79′ Бироз тўхталиш «Орол» футболчисига тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

80 ‘ Ҳисоб очилгани йўқ. «Орол» таркибида ўйинчилар алмаштирилди 10.Наврўз Алимов ўрнига 20.Полоб Қолмуратов кирди.

82 ‘ «Шўртан » таркибида ўйинчи алмаштирилди  Юсуф Бўриев   ўрнига  Маъруфхон Муродов   ўйинга кирди.

84′ Ҳисоб очилгани йўқ.

85′ Ташаббус мезбонларда бўлсада, ҳисоб очилгани йўқ.

88′  «Шўртан» ниҳоят ҳисобни очди. Гоооооооол…… Обид Жўрабоев Ҳисобни очди.

90′ Огохлантириш.  21.Азамат Бобожонов

Иккинчи бўлимга 5қушиб берилди.

91 ‘ «Орол» таркибида ўйинчилар алмаштирилди 9.Дамир Низанов ўрнига 17.Шариф Каринбаев кирди.

90 +3′  «Орол»жамоаси Наврўз Хайипов гол ўриб ҳисобни тенглаштирди.  Ҳисоб 1:1.

Ўйин тугади. Ҳисоб: 1:1 

Махсус белгилар

Leave a Reply