ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи ҳамда энг чиройли голини аниқлайди ҳамда уларга махсус соврин топширади. Бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Март ойида Суперлиганинг 4 та тури ортда қолди. Мазкур ўйинларда ўзини кўрсатган футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонлар танлаб олинади. Шунингдек, жами 24 та ўйин орасидан энг сара голлар танловга қўйилади. Ғолиблар 18 апрель куни “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда тақдирланади. Шу куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.
Энг яхши бўлишга лойиқ футболчилар ПФЛ томонидан танлаб олинади. Уларга Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозини беради. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ўз овози билан иштирок этади.
Мураббий ва футболчилар саралаб олинган номзодларни 3 та ўринга жойлаштириб чиқади. 1-ўрин эгасига 3, кейингисига 2 ва 3-ўринда кўрсатилган номзодга 1 очко берилади. Мухлислар томонидан энг яхши деб топилган номзод эса 6 очкони қўлга киритади, 2-ўриндагиси 4 ва 3-ўрин соҳиби 2 очкога эга чиқади.
Март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:
Хуршид Ғиёсов — “Бунёдкор” (3 та ўйинда 2 та гол ва 1 та голли пас)
Жалолиддин Машарипов — “Пахтакор” (4 та ўйинда 1 та гол ва 1 та пас)
Бобир Абдихолиқов — “Насаф” (4т а ўйинда 2 та гол)
Жасур Ҳасанов — “Насаф” (4 та ўйинда 3 та голли пас)
Азизбек Турғунбоев — “Навбаҳор” (4 та ўйинда 2 та гол ва 1 та голли пас)
Суҳроб Нуруллоев — “Металлург” (4 та ўйинда 2 та гол ва 1 голли пас)
Элгужа Григалашвили — “Қизилқум” (4 та ўйинда 3 та гол)
Март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:
Миржалол Қосимов — “Бунёдкор” (4 та ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг)
Шота Арвеладзе — “Пахтакор” (4 та ўйинда 3 ғалаба ва 1 мағлубият)
Илҳом Мўминжонов — “Навбаҳор” (4 та ўйинда 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият)
Андрей Шипилов — “Металлург” (4 та ўйинда 1 ғалаба ва 3 дуранг)
Март ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:
Мурод Зуҳуров — “Бунёдкор” (2 та ўйин, 2 та қуруқ ўйин, -0 гол, 8 сейв)
Элдор Суюнов — “Пахтакор” (4 та ўйин, 2 та қуруқ ўйин, -2 гол, 8 сейв)
Ботирали Эргашев — “Навбаҳор” (4 та ўйин, 2 та қуруқ ўйин, -2 гол, 9 сейв)
Зафар Сафоев — “Металлург” (4 та ўйин, 2 та қуруқ ўйин, -2 гол, 6 сейв)
Ўткир Юсупов — “Қўқон-1912” (4 та ўйин, 2 та қуруқ ўйин, -2 гол, 7 сейв)
Март ойининг энг чиройли голи муаллифи:
Икром Алибоев. “Қизилқум” — “Локомотив” (1-тур)
Азизбек Турғунбоев. АГМК — “Навбаҳор” (2-тур)
Санъат Шихов. “Насаф” — “Бухоро” (2-тур)
Андрей Сидоров. “Қизилқум” — “Насаф” (3-тур)
Элгужа Григалашвили. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” (4-тур)
Азиз Ғаниев. “Насаф” — “Металлург” (4-тур)
Суҳроб Нуруллоев. “Насаф” — “Металлург” (4-тур)
Жавлон Иброҳимов. “Бунёдкор” — “Бухоро” (4-тур)
Филип Райевац. “Бунёдкор” — “Бухоро” (4-тур)
Жалолиддин Машарипов. “Пахтакор” — “Нефтчи” (4-тур)
ПФЛ йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган ОАВлар томонидан берилган овозларни ҳам инобатга олишни режалаштирган
Манба:pfl.uz