1-турда энг йирик натижа айнан “Шўртан”га тегишли бўлди

Суперлига каби Про-лиганинг янги мавсум очилиш маросимлари байрамона ташкиллаштирилди. Кеча мамлакатимизнинг етти шаҳрида янги мавсумнинг очилиш маросимлари тантанали равишда ўтказилган, стадионга ташриф буюрган мухлислар ҳам таассуротли воқеаларнинг гувоҳига айланишганди.

“Андижон”, “Норин” каби клублар ўз ишқибозларига чинакам байрам дастурларини намойиш этишганди. Бугун шундай воқелик Ғузорда ҳам давом этди.  Ғузорликлар мавсумнинг илк ўйинини кўтаринки руҳда ўтказишди. Эришилган натида бунинг яққол исботи бўла олади…  

 

“ШЎРТАН” – “ХОРАЗМ” – 5:1 (1:0).

7 апрель.Ғузор шаҳри. “Ғузор” стадиони. 1251 томошабин.

Ҳакамлар: Жасур Мухторов (Тошкент), Шавкат Рахматов (Бухоро), Акмал Ғиёсов (Бухоро).

 

Шўртан”: Алибек Туробов, Муҳаммаджон Алиқулов, Жамол Отақулов, Холмурод Холмуродов (Жонибек Мирзақулов, 81), Олимжон Каримов, Жасур Холтўраев (Кенжа Тўраев, 59), Ғулом Раҳмонов (Маъруф Муродов, 36),  Муҳаммадали Абдураҳмонов (Оғабек Эркинов, 87), Ислом Бойсариев (Нурбек Йўлдошев, 76), Отабек Нарзуллаев, Обид Жўрабоев.

“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Мирзажон Саъдуллаев (Хабиюулло Матёқубов, 90+2), Равшан Султонов, Ербол Сейтназаров, Темур Машарипов, Фарруҳ Ҳайдаров (Сардор Матмуротов, 74), Темур Исмоилов (Қадамбой Нурметов, 72), Сарвар Жуманиёзов (Темур Бекчанов, 46), Ойбек Нурбоев (Сирож Рўзметов, 68), Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Миржалол Қурбонов.

 

Голлар: Маъруф Муродов (44), И.Бойсариев (70, 71), О.Жўрабоев (75), М.Абдураҳмонов (81) – Т.Бекчонов (52).

Огоҳлантиришлар: М.Алиқулов (35), Ж.Мирзақулов (89) – О.Нурбоев (33).

 

Назоратчи – Иброҳим Шарипов (Бухоро).

Комиссар – Алишер Файзиев.

Leave a Reply