Суперлига 5-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувида бош ҳакамга ёрдам берган Акбар Пўлатов қўпол хатога йўл қўйгани учун жазоланади.
Валентин Коваленко бошқариб борган беллашувнинг 17-дақиқасида “Локомотив” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга эришди. Такрорий лавҳалар гол ўйиндан ташқари ҳолатдан киритилганини кўрсатди.
Ўша вазиятда қанот ҳаками Акбар Пўлатов сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда туриши ва Марат Бикмаевнинг ўйиндан ташқари ҳолатда эканини аниқлаб, байроқчасини кўтариши керак эди. Бироқ лайнсмен бу вазиятни эътибордан четда қолдирди. Оқибатда унинг хатоси ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатди.
“Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви назоратчисининг билдиргисига асосан Акбар Қувватов 4 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилди. Эндиликда у Суперлига ўйинларига қўйилмайди. Жазо муддати қанча вақт давом этишини ЎФФ Ҳакамлар қўмитаси ҳал қилади.
Манба:pfl.uz