“Ифтихор” “Нурафшон”ни мағлуб этди

Ўзбекистон Кубоги ушбу мавсумига старт берилди.

Ушбу мавсумда Про-Лигада иштирокини бошлаган икки клуб – «Нурафшон» ҳамда «Ифтихор» клублари 1/32 финал доирасида ўзаро учрашувда майдонга тушишди. Дастлаб, мезбонлар учрашувнинг биринчи таймида ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса ҳам, иккинчи таймда Ифтихор футболчилари кетма-кет учта тўп киритиб, якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, Ифтихор 1/16 финалга йўлланма олди ва ушбу босқичда Фарғонанинг Ёзёвон клубига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон Кубоги
1/32 финал
“Нурафшон” – “Ифтихор” – 1:3.
Ҳакамлар: О. Толибжонов, С. Еремеев, Н. Афиногенов, Д. Жалимов.
Назоратчи: А. Абдуллаев

Голлар: Ф. Шотурсунов (11) – О. Мухитдинов (54), А. Холматов (69,87)

Манба:pfl.uz

Leave a Reply