Ўзбекистон Кубогига ҳам қуръа ташланди

Хабар берганимиздек, ЎФА мажлислар залида Про-лига ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Про-лига ўйинлари қуръасидан сўнг Суперлига ва Про-лига вакиллари Ўзбекистон Кубоги ўйинларидаги рақибларини ҳам билиб олишди. Янги таҳрирдаги мусобақа қонун-қодасига кўра, энди аввалгидек 1/16 ва 1/8 финалларда ўйинлар дастлабки ва жавоб учрашувлари тариқасида ёҳуд Про-лига майдонида ўтиши кабидек бўлмайди. Мусобақанинг дастлабки саралаш ўйинларига 2 апрелда старт берилади. Гуруҳ баҳслари эса 15 апрелдан бошланади.

Ўзбекистон Кубоги-2018

1/32 финал. 2 апрель

“Нурафшон” (Тошкент вилояти) – “Ифтихор” (Ёшлар иттифоқи жамоаси)

“Шердор” (Самарқанд) – “Лабса” (Бухоро)

1/16 финал. 15-16 апрель

«Машъал» – «Истиқлол»

«Локомотив-БФК» – «Сурхон»

«Орол» – «Ғиждувон»

«Хотира-79» – «Динамо»

«Ифтихор» ва «Нурафшон» ғолиби – «Ёзёвон»

«Шўртан» – «Нефтчи»

«Сўғдиёна» – «Металлург»

«Зомин» – «Қўқон-1912»

«Андижон» – «Навбаҳор»

«Қизилқум» – «Бухоро»

«Лабса» ва «Шердор» ғолиби – «Хоразм»

АГМК – «Норин»

1/16 финал ўйинларидан сўнг 1/8 финалга қуръа ташланади. Унда «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» клублари ҳам қўшилади.

1/8 финал ўйинлари 29-30 май, ¼ финал ўйинлари 12-13 июль саналарига белгиланган. Ярим финал учрашувларининг дастлабкиси 22-23 июль, жавоб ўйинлари эса 8-9 августга режалаштирилган.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply