Ўзбекистон Кубогига 28 февраль куни қуръа ташланади

Янги мавсум Ўзбекистон Кубоги баҳсларига 28 февраль куни қуръа ташланади.

Ушбу маросим Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси анжуманлар залида соат 11:00да бошланади. Аввалроқ хабар берилганидек, худди шу маросим давомида, шунингдек, Про-Лига, футзал ва аёллар клублари ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига ҳам қуръа ташланади.

Қуръа ташлаш маросимига барча турдаги ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply