Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан Суперлига ҳамда Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси раҳбарияти томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда.
Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчиларидан тест-синовлари қабул қилинганди. Эндиликда Про-лига клублари футболчилари ҳам нормативларни топширишди. Нормативлар ЎФА Илмий-методик бўлими мутахассислари томонидан замонавий инновацион технологиялар ёрдамида футболчилардан қабул қилинди.
Қайд этиш жоизки, Про-лигада иштирок этадиган клублар таркибидаги баъзи футболчилар тест-синовларидан ўта олишмади.
Жумладан:
“Орол” – 4 нафар
“Ғиждувон” – 2 нафар
“Истиқлол” – 1 нафар
“Хоразм” – 2 нафар
“Шердор” – 6 нафар
“Ёзёвон” – 1 нафар
“Ифтихор” – 2 нафар
“Лабса” – 3 нафар
“Локомотив БФК” – 2 нафар
“Нурафшон” – 4 нафар
“Шўртан” – 1 нафар
“Зомин” – 5 нафар
“Хотира-79” – 5 нафар
Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчилар вақтинчалик Про-лига баҳсларига қўйилмайди. Про-лиганинг 3-туридан кейин улардан қайтадан тест-синовлари олинади.
Манба:pfl.uz