Тошкентнинг «Локомотив» клуби ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида сафарда БААнинг «Ал Ваҳда» клубига қарши майдонга тушди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида устунликка эришган «Локомотив» 4-дақиқадаёқ рақиб дарвозасига гол урди. Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам «Локомотив» устунлигида кечди ва темирйўлчилар якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Таъкидлаш лозим, «Локомотив» клуби ушбу ғалабадан сўнг очколарини 6тага етказди ва кейинги босқичга чиқиш учун имкониятини сақлаб турибди. Темирйўлчилар сўнгги турда ўз майдонида Эроннинг «Зобаҳан» клубини қабул қилади ва ушбу учрашувда ғалаба қозона олса, плей-оффга йўлланма олади.
ОЧЛ
«B» гуруҳи, 5-тур
«Ал Ваҳда» (БАА) – «Локомотив» (Ўзбекистон) – 1:4
Голлар: Ҳ. Иброҳим – Сардор Мирзаев 4, 39, Санжар Шоаҳмедов 55, Аҳмед Рашид (автогол) – Ҳолиб Иброҳим 89,
«Ал Ваҳда»: 1.Муҳаммад Ал Шамси, 37.Аҳмед Рашид, 2.Муҳаммад Ал Менҳали, 23.Рим Чанг-Ву, 19.Ҳолид Ал Данҳани, 8.Ҳамдан Ал Камали, 15.Носир Абдулходи, 10.Исмоил Матар, 9.Мурод Батна, 11.Себастьян Таглиабу, 42.Муҳаммад Ал Акбари.
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 5.Кахи Махарадзе, 88.Игорь Йелич, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 15.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев, 6.Нивалдо.
Манба:pfl.uz