Мазкур турда томошабинни жалб этиш бўйича пойтахт стадинлари етакчи бўлишди. Ҳозиргина ниҳоясига етган “Пахтакор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувга 15100 нафар томошабин ташриф буюрди. Бироқ бу сон ҳам “пахтакорчи”ларнинг бу борада етакчи бўлишига бироз камлик қилди. Сабаби, кеча бўлиб ўтган “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйинни 15421 нафар ишқибоз бевосита стадионнинг ўзида томоша қилганди.
Пойтахт стадионлари учун бу каби кўрсаткич анчадан буён қайд этилмаётган эди. Шу нуқтаи назардан ҳам пойтахт жамоалари ўйинларига қизиқиш турма-тур ошиб бораёттганлигини эътироф этиш лозим.
Мазкур турда стадионларга жами 74909 нафар томошабин ташриф буюрди.
Манба:pfl.uz