6 апрель куни Про-лига мавсуми ҳам бошланади. 1-тур ўйинларига ҳакамлар ва назоратчилар тайинланган. Мазкур турнинг “Орол” – “Истиқлол” жамоалари учрашувида қанот ҳакамликка тайинланган С.Сатторов (Қарши) кутилмаганда соғлиги билан боғлиқ юзага келган вазият туфайли ЎзПФЛга мурожаат этди.
ЎзПФЛ ҳакамлар ва назоратчилар билан ишлаш мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқди ва ҳакамни алмаштиришга қарор қилди. Унга кўра, С.Сатторов ўрнига қаршилик Элнур Дониёров тайинланди.
Манба:pfl.uz