“Ифтихор” футболчилари норматив топширишди

Хабарингиз бор, бундан кейин Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Бугун Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ифтихор” жамоаси футболчилари “Истиқлол” стадионида жисмоний тайёргарлик ҳолати бўйича илмий гуруҳ вакили Шамил Исеев бошчилигидаги назорат синовидан ўтдилар. Футболчилар 4 йўналишда (30 метрга югуриш, жойидан узунликка сакраш, 7х50м ва «Yo Yo» тест) норматив шартларини бажаришди. Шунингдек, дарвозабонлар тўпни қўл ҳамда оёқ билан узоқ масофага етказиш бўйича синовдан ўтказилди.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply