«Пахтакор» – «АГМК» учрашувини Владислав Цейтлин бошқаради

АГМК билан ўйинни Владислав Цейтлин бошқаради

18 март куни ўтказиладиган «Пахтакор» – АГМК беллашувида ишлайдиган расмийлар номи эълон қилинди.

Чемпионатлар тарихида иккинчи бор Владислав Цейтлин «Пахтакор» иштирокидаги ўйинни бошқариб боради. Бунгача у ўтган мавсум «Локомотив» билан учрашувда ҳакамлик қилган ва жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Унга Снетков ва Улфатов ёрдам беришади.

«Пахтакор» – АГМК учрашуви 18 март куни 18:00да «Пахтакор» стадионида бошланади.

Суперлига, 3-тур

«ПАХТАКОР» – АГМК

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Султонмурод Улфатов (Тошкент вилояти), Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Манба: www.pakhtakor.uz

Leave a Reply