Мазкур учрашувларнинг 6 тасида Тошкент вилояти вакилларининг қўли баланд келган бўлса…
Мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларидан бири бўлган Қўқон жамоаси билан бекободликлар миллий чемпионатларимиз доирасида 16 бора тўқнаш келишган. Мазкур учрашувларнинг 6 тасида Тошкент вилояти вакилларининг қўли баланд келган бўлса, 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 8 та ўйинда эса водийлик футболчилар муваффақият қозонишган. “Металлург” рақиблари дарвозасига 24 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 27 гол ўтказиб юборган.
“Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йилги чемпионатда кузатилган бўлиб, ўшанда бекободликлар “Темирйўлчи”ни 6:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Қўқонликларнинг йирик ғалабаси 5:1 кўринишини олган.
Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган саккизта ўйинида олти марта мезбонлар зафар қучишган бўлишса, битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Бир марта эса омад меҳмонларга кулиб боққан. Мазкур учрашувларда “Металлург” 20, “Қўқон 1912” жамоаси 26 очкога эга бўлган.
Қуйида ушбу жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашуви натижаси билан танишинг:
22.09.2017 Металлург – Қўқон 1912 3:0
30.04.2016 Металлург – Қўқон 1912 3:1
06.06.2015 Металлург – Қўқон 1912 2:1
14.05.2003 Металлург – Қўқон 1912 3:1
23.03.2002 Металлург – Қўқон 1912 0:2