Андрей Микляев: Бизни жуда қизиқарли учрашув кутмоқда

Уларга қарши ўйнаш осон кечмайди…

Эртага,  12 март куни «Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари доирасида Қатарнинг «Ал Дуҳаил» жамоасини қабул қилади.

Бугун учрашуви олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.  Унда Андрей Микляевга маҳоратли ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов ҳамрохлик қилди.

– Эртага бизни жуда қизиқарли ва ўз навбатида қийин ўйин кутмоқда. Биринчи галда рақибни куни кеча қўлга киритилган навбатдаги Қатар чемнпионлиги билан табриклайман. Бу – жуда кучли клуб. Уларга қарши ўйнаш осон кечмайди.  Буни ўтган сафарги баҳсда ҳам кўрдик.  Биз уйда ўйнаймиз. Умид қиламанки,  кўплаб ишқибозлар бизни қўллаб-қувватлагани келади ва биз уларга ижобий натижа ҳадя эта оламиз, – дейди мутахассис.

– Чиндан ҳам бизни қизиқарли ўйин кутмоқда.  Эртага  “Локомотив” майдонга фақат ва фақат ғалаба илинжида тушади.  Барча қўлдан келганча жамоамиз ғалабасига хисса қўшишга уринади,  – деди Санжар Шоаҳмедов.

Манба: www.lokomotiv.uz

Leave a Reply