Суперлига: “Бунёдкор” “Пахтакор” устидан ғалаба қозонди

Ҳозиргина “Бунёдкор” стадионида Тошкент дербиси номини олган “Бунёдкор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг 2-тур доирасидаги сўнгги учрашуви якунига етди.

Ўйин бошидан қизиқарли баҳсларга, шиддатли ҳужумларга бой бўлди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувда омад майдон эгаларига кулиб боқди.

Олимпия терма жамоамизнинг етакчиларидан бири Рустам Ашурматов 78-дақиқада рақиб дарвозасини нишонга олди ва жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйин охиригача сақланиб қолди.

“Бунёдкор” – “Пахтакор” – 1:0 (0:0).

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 20186 томошабин.

Гол: Р.Ашурматов (79).

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), И.Худайдатов (Тошкент).

«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Мирғиёс Сулаймонов, Рустам Ашурматов, Анвар Ғофуров, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов (Сардор Собирхўжаев, 60), Хуршид Ғиёсов (Ислом Қобилов, 85), Муроджон Тошматов, Шаҳзодбек Нурматов, Санжар Қодирқулов (Даврон Умиров, 46).

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 82), Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра, Баҳром Абдураҳимов (Жасур Яхшибоев, 69), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Ҳакимов, 78).

Огоҳлантириш: Жавлон Иброҳимов (90+3).

Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Ҳакимов (90+3).

Манба: www.pfl.uz

Leave a Reply