Ўзбекистон клуби бугун финалда ўйнайди

«Кубок Сулаймон тоо» халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг «Истиқлол» клуби кеча ярим финалда Қирғизтоннинг «Нефтчи-Қўчқорота» жамоаси билан куч синашди.

Ватандошларимиз учрашувдаиродали ғалаба эришди – 2:1.

Иккинчи ярим финал ўйини эса «Академия» ва «Лининг» жамоалари ўртасида кечди. «Академия» жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Финалда Фарғонанинг «Истиқлол» ва Ўшнинг «Академия» жамоалари яна тўқнаш келишади.

Дастлабки учрашув турнирнинг 2-тур гуруҳ босчида бўлганди. Унда «Академия» жамоаси 2:1 хисобида ғалабага эришганди. Бугун эса реванш бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.

Манба : “Истиқлол” матбуот хизмати

Leave a Reply