Андижон вилоятида бир ҳафтадан зиёд давом этган “Вилоят ҳокими кубоги-2018” турнири кеча ниҳоясига етди.
12та жамоа уч гуруҳда кураш олиб борган мусобақанинг ярим финалида “ВБЎФМ” ҳамда “ЎзТонгХонгКо” жамоаларини енга олган “Андижон” ва “Ифтихор” жамоалари ҳал қилувчи баҳсда ўзаро куч синашишди. Муросасиз курашлар остида ўтган баҳсда “Андижон” жамоаси Даврон Исоқов голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет иккинчи бор “Вилоят ҳокими кубоги”ни қўлга киритди.
Финал ўйинида жамоалар шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилишди:
“Андижон”: Жавоҳир Қиличев, Сирож Ҳамроев, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Хушнуд Авилов, Иброҳим Отахонов, Элдор Бойматов, Суннатилла Мамадалиев (Маъруф Зокиржонов), Кенжа Тўраев (Обид Ҳакимов), Шахбоз Жумабоев, Суннат Абдуллажонов, Даврон Исоқов.
“Ифтихор”: Илҳом Жуманов, Ҳасанбой Эргашев, Турсунбой Ҳусанов, Муҳиддин Юсупов, Асрор Тилаволдиев, Ренат Мухаметшин, Саид Абдужабборов, Ориф Мамажонов, Умид Матмусаев (Жасур Қуваталиев), Асад Маъмуров (Рафа Лука), Оятилло Муҳиддинов.
Ғолиб ва совриндор жамоалар қимматбаҳо эсдалик совғалари ва “Ҳоким Кубоги” билан тақдирланди.
Манба: pfl.uz