Қатар футбол Ассоциацияси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний Умид Аҳмаджоновни CAFA президенти этиб сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Табрикномада, жумладан, шундай дейилади: “Қадрли дўстим! Сизни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Сизга Ўзбекистонда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш йўлида олиб бораётган ишларингизда муваффақиятлар тилайман! Ишончим комилки , Сизнинг бошқарувингизда CAFA ташкилоти янада ривожланади ҳамда янги босқичга кўтарилади. Бу борада Сизга омад ёр бўлсин!”
Эслатиб ўтамиз, Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний Умид Аҳмаджонов билан ўтган йилнинг 17 октябрь куни Қатарда учрашиб, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасида ўзаро меморандум имзоланганди.
Манба : the-uff.com