Бир неча дақиқа олдин Андижон шаҳридаги Бўстон ва Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол мактаблари майдонларида давом этаётган вилоят ҳокими соврини учун анъанавий “Ҳоким Кубоги-2018” мусобақасининг гуруҳ ўйинлари ниҳоясига етди.
Турнирда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари шарафини мамлакат чемпионати Про-лига ўйинларида ҳимоя қилувчи жамоалардан ташқари, вилоят иккинчи лигасида қатнашаётган жамоалар ва футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг ёш футболчилари иштирок этаётганлиги, жами 12та жамоа 4тадан уч гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун курашга киришганлигини ёзган эдик.
“А” гуруҳида “Ёзёвон” (Фарғона), “Норин” (Наманган), “Андижон”, “Шаҳрихон”., “В” гуруҳида “ЎзТонгХонгКо”, “Андижон-2000” (“Андижон фарм клуби), ФИМИ (Шўрбулоқ даҳасидаги Андижон шаҳар футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати), АВФИМИ (Андижон вилоят футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати) ҳамда “С” гуруҳида “Тошлоқ” (Фарғона), “Ифтихор” (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи), “Асака”, ВБЎФМ (“Андижон” клуби тасарруфидаги Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби) жамоалари ўзаро куч синашишди.
Қизиқарли кечган баҳслардан сўнг гуруҳ ғолиблар – “Андижон”, “ЎзТонгХонгКо”, “Ифтихор” ҳамда гуруҳларда энг яхши иккинчи натижани қайд этган ВБЎСМ жамоалари ярим финалга йўлланма олди.
Шундай қилиб, эртага бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинларида қуйидаги жамоалар майдонга тушишади:
“Андижон” – ВБЎСМ
“Ифтихор” – “ЎзТонгХонгКо”
Финал учрашуви 1 мартга белгиланган.
Манба: pfl.uz