Футбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати Олий лигасида иштирок этувчи “Шўртан-Леди” (Ғузор) клубининг жамоа бошлиғи Екатерина Аликовна Пак бугун ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, “Шўртан” ПФК МЧЖ раҳбарияти ва ходимлари гўзал ва латофатли Екатеринага соғлик-саломатлик, узоқ умр, футбол соҳасидаги ишларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.
Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин Катюша!
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати