Футзал. Қашқадарёда 7та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг дастлабки босқичи якунига етди

Мусобақада жами 83та жамоа қатнашди…

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган мини-футбол бўйича Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган Республика мусобақаининг дастлабки босқич ўйинлари Қашқадарё вилоятида ўз якунига етди.

Мусобақада жами 83та жамоа қатнашиб, ғолиб чиққан жамоалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Манба: www.the-uff.com

Leave a Reply