“ОҚ БЎРИЛАР”НИНГ ЯНГМ МАВСУМДАГИ ИЛК ҒАЛАБАСИ

2020 йилги Coca Cola Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг иккинчи саралаш босқичи доирасида “Шўртан” ўз майдони “Нефтчи” жамоасини қабул қилди ва дастлаб, ҳисобда ортда қолаётган бўлса-да, пировардида иродали ғалабага эришди.

Ўша куни Ғузордаги “Марказий” ўйингоҳида учрашув билан боғлиқ барча ташкилий ишлар аъло даражада ташкил этилди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, мезбон сифатида ҳаракат қилган Асрор Алиқулов шогирдлари ўйин бошланишидан, токи якунига қадар ҳужумкор футбол намойиш этишди. Меҳмонлар эса асосий эътиборни ҳимояга қаратишди ва имкон бўлиши билан қарши ҳужум тактикаси бўйича ҳаракат қилишди.

Айнан қарши ҳужум усули биринчи бўлимда Асад Дўрмонов шогирдларига қўл келди. Учрашувнинг 28-дақиқаси ортда қолаётган бир паллада, водийликларнинг тезкор ҳужумини қайтариш чоғида Шамсиддин Сагдуллаев хатога йўл қўйди ва Фарғоналиклар ҳужумчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин ҳеч иккиланмасдан пенальти белгилади. Отабек Зокиров зарбада адашмади – 0:1.

Ўтказиб юборилган гол мезбонларга салбий таъсир кўрсатмади, аксинча, “Оқ бўрилар” ҳужумларни кучайтира бошлашди. Бу ҳолат 59-дақиқада ўз самарасини берди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиққан Жасур Холтўраев ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Орадан чамаси 10 дақиқа ўтиши билан Шокир Юлдашев ғалаба тўпини киритди. Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. Шундай қилиб, “Шўртан” жамоаси 2020 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг кейинги босқичига йўл олди.

Мазкур учрашувда Ғузор тумани ҳокими, туман футбол Ассоциацияси президенти Бекзод Суюнов иштирок этди.

 

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги. Саралаш иккинчи босқичи

28 июнь (якшанба)

ШўртанНефтчи2:1. Ғузор “Марказий” стадиони.

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Фарруҳ Йўлдошев, Отабек Қосимов, Найим Қосимов.

Назоратчи: Андрей Снетков. Комиссар: Жамшид Имамов.

“Шўртан”: 25.Мирзоҳид Маматханов, 2.Нурали Падаров, 7.Олимжон Каримов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 10.Маъруф Муродов (27.Ислом Шодмонов, 62), 11.Жасур Холтўраев, 14.Шокир Юлдашев, 17.Элёр Омонжонов (28.Санжар Тўрақулов, 40), 18.Самандар Шодмонов, 22.Сардор Садуллаев, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев (9.Худоёрхон Сагдуллаев, 62).

Захира: 1.Асадуллохон Полвонов, 5.Элбек Отақулов, 24.Бекзод Сувонов, 34.Шаҳбоз Жўраев, 77.Салоҳиддин Санақулов, 97.Фахриддин Алимов.

Нефтчи: 35.Шерзодбек Абдураимов, 3.Тимур Султонов, 5.Элдор Эргашев, 7.Мансур Саидов (77.Санжарбек Зокиров, 68), 8.Ислом Каримов (17.Достонбек Тошматов, 68), 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 20.Дилёрбек Ирматов, 70.Достон Бобожонов (23.Идрис Бикмайкин, 60), 88.Жаъфар Исмоилов.

Захира: 96.Шуҳратилло Раҳмонов, 22.Асилбек Ғойибжонов, 25.Дониёр Мадаминов, 99.Илҳомжон Ваҳобов.

Голлар: Ж.Холтўраев (60), Ш.Юлдашев (71) – О.Зокиров (31-пенальти).

Огоҳлантириш: Ж.Холтўраев (8) – И.Тошпўлатов (49).

Четлатиш: Ж.Холтўраев (иккинчи огоҳлантириш учун, 75).

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Leave a Reply