Наманганда 5та ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилигининг дастлабки босқичи ўтказилмоқда

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида юртимизнинг барча ҳудудларида 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган…

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида юртимизнинг барча ҳудудларида 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган бешта ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич баҳслари Наманган вилоятида ҳам ўтказиляпти.

Мусобақада ғолиб чиққан жамоалар ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичларида иштирок этиш ҳуқуқинини қўлга киритадилар.

Манба: www.the-uff.com

Leave a Reply